“Тошшаҳартрансхизмат“ АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўналишидаги “Қурувчилар“ ва “Қипчоқ“ бекатлари оралиғидаги метро ҳаракати профилактика ишлари сабабли, 2025 йил 8 июнь кунидан вақтинча тўхтатилади.

Йўловчилар ташиш узлуксизлигини таъминлаш мақсадида, ушбу оралиғида 1м-сонли автобус йўналиши ташкил этилади. Йўналиш фаолияти соат 5:00 дан 23:00 гача белгиланган бўлиб, ушбу автобус йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади.

Йўналишда 5 та “King Long” русумли автобуслар 6 дақиқалик интервал билан ҳаракатланади. Йўловчиларни автобусларга чиқиш ва тушириш фақат метро станцияларида амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қурувчилар“ ва “Қипчоқ“ бекатлари режали профилактик ишлар амалга оширилиши муносабати билан ёпилиши ҳақида хабарлар эълон қилинганди.