Тошкентдаги 2 та метро бекати 3 ойга вақтинчалик ёпилади

    Транспорт 30 май 2025 2463

    Ушбу метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади.

    Қайд этилишича, жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, янги қурилган метро йўналишларида метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг, режали профилактик ишлар амалга оширилади.

    Шу муносабат билан Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг “Технопарк – Қипчоқ“ бекатлари оралиғида босқичма-босқич 3 ой муддатга мўлжалланган режали профилактик ишлар амалга оширилади. Режали профилактик ишлар амалга ошириш учун 2025 йил 8 июнь санасида бошлаб, 2 та бекат “Турон (13-бекат) — Қипчоқ (14-бекат)“ бекатлари оралиғида метро поездлар ҳаракати тўхтатилади.

    Тошкент метрополитени йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, “Қипчоқ–Қурувчилар–Қипчоқ“ метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракати йўлга қўйилади. Ушбу автобусларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates