18 августдан бошлаб абитуриентлар Давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза беришлари мумкин.

Талабалар турар жойларига жойлаштириш белгиланган тартиб ҳамда мавжуд ўринлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Амалдаги регламентга кўра, аввало имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан сўнг қолган ўринлар умумий рўйхатдаги талабалар ўртасида навбат асосида тақсимланади.

Бунда 1-курс талабалари учун талабалар турар жойларидаги ўринларнинг 55–65 фоизигача ажратилади.