Учрашувда томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Швеция ўртасидаги муносабатлар сезиларли даражада фаоллашганини таъкидлади.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.
Бахтиёр Саидов Мартин Розенга Ўзбекистондаги янги масъулиятли дипломатик миссиясида муваффақиятлар тилади.
Томонлар икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш бўйича биргаликда ишлашга тайёр эканини тасдиқлади.