Фармонга кўра, 2027 йилдан Ҳисоб палатасининг давлат ташқи аудити фаолиятида қуйидагилар жорий этилади:

 давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилаётган сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш бўйича сунъий интеллект тизимларини қўллаш аудити;

Ҳисоб палатасининг сўровига кўра тақдим этилган маълумотлар (ҳужжатлар), рақамли технологиялар, электрон ҳужжат алмашинуви ҳамда ахборот тизимларига масофавий кириш орқали ўтказиладиган масофавий ташқи аудит;

хавф (риск) таҳлилларига таянган ҳолда давлат органлари ва ташкилотларида молиявий, мувофиқлик ҳамда самарадорлик аудити йўналишларида ахборот технологиялари аудитини ўтказиш.

Ҳисоб палатаси давлат органлари ва ташкилотларида молиявий, мувофиқлик ҳамда самарадорлик аудити йўналишларида ахборот технологиялари аудитини ўтказишга масъул ваколатли орган этиб белгиланади.

2028 йил 1 сентябрдан мувофиқлик аудитини сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда амалга ошириш жорий этилади.