Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Гулистон шаҳрида ташкил этилган нарколаборатория фош қилинди. Хусусан, 2003 ва 2005 йилларда туғилган 3 нафар маҳаллий фуқаро кўп қаватли уйлардан биридаги хонадонда кучли таъсир қилувчи моддаларга қайта ишлов бериб, сотиш билан шуғулланишган.
Холислар иштирокида ушбу манзилдан 5 кг 863 гр “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси, 100 минг дона бўш капсулалар, 2 дона электрон торози, тиббий қўлқоплар ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида олинди.