Тошкент шаҳрида яшовчи, бир нечта фуқаролардан ИИБга бир хил мазмундаги мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларда фуқаролар телеграм мессенжерида "Кредитга тилла ва бриллиантлар" номли гуруҳга аъзо бўлишиб, тилла тақинчоқлар олиш истагини билдиришганида “Гизем” номли аккаунтдан ўзини “Диляра” деб таништирган аёл кредитга турли нахлардаги тилла тақинчоқларни таклиф қилиб, уларни харид қилиш учун кўрсатилган банк карта рақамларига бошланғич тўловни ўтказиб беришлари кераклигини айтиб, шундан сўнг у тақинчоқларни "доставка" қилиб юборишини маълум қилган.
Фуқаролар талаб қилинган пулларни ўтказиб берганидан сўнг ёзишмаларнинг барчаси ўчирилган ва улар фирибгарлар тузоғига тушганликларини тушуниб етишган, шу сабабли фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.
Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни фирибгарлик йўли билан талон-тарож қилган шахс муқаддам ҳам шу турдаги жиноятни содир этиб, ЎзР. ЖКнинг 168-моддаси билан судланган Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи 1998 й.т. Ш.Д. эканлиги аниқланган.
Ш.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Кредитга тилла ва бриллиантлар берамиз" деяётган интернетдаги фирибгарлардан эҳтиёт бўлинг!
Фуқаролар талаб қилинган пулларни ўтказиб берганидан сўнг ёзишмаларнинг барчаси ўчирилган ва улар фирибгарлар тузоғига тушганликларини тушуниб етишган, шу сабабли фирибгарга нисбатан қонуний чора кўришликни сўрашган.
Ўзбекистон Президенти Тони Блэр билан ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди
- Ўзбекистон Президенти АҚШ делегациясини қабул қилди
- Ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
- Самарқанд вилояти ҳокимига педагогларни мажбурий меҳнатга жалб этмаслик бўйича расмий огоҳлантириш берилди
- Moodyʼs Ўзбекистоннинг кредит рейтингини «Ba2» даражасига кўтарди
- “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги” эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисида
Reuters: Илон Маск тарихдаги илк триллионерга айланди
- Онкология хизмати ва паллиатив ёрдам тизими такомиллаштирилади
- Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади
- Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Аёл қадри кўринган далада барака, соҳада адолат кўпаяди
- Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик кўриб чиқилди