Мукофот 50 минг доллар эквивалентидаги бир марталик пулдан иборат бўлиб, 2 йилда бир марта Президент томонидан Фан ва технологиялар бўйича республика кенгашининг таклифига кўра 3 та йўналиш бўйича берилади, деб хабар беради Адлия вазирлиги матбуот хизмати.
Математиклар 50 минг долларгача мукофотланади
Математика соҳасида фундаментал ва амалий илмий изланишлар натижаларига кўра амалиётдаги муайян муаммонинг ечимини таклиф этган олимлар Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот билан якка тартибда тақдирланади.