Гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Ички ишлар ва Божхона органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда Давлатобод туманида истиқомат қилувчи, 1982 й.т., муқаддам судланган шахснинг яшаш хонадонида ташкил қилинган нарколаборатория фош этилди.

Тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан 1 кг 119 гр “гашиш”, 111 гр “марихуана”, 493 гр кукунсимон моддалар, синтетик наркотиклар тайёрлашда фойдаланиладиган формулалар рўйхати ёзилган варақлар, турли хилдаги кимёвий суюқликлар, гиёҳвандлик воситаларини қадоқлашда ишлатиладиган зип пакетлар, респираторлар, электрон тарозилар, қуритиш мосламалари ва бошқа асбоб-ускуналар ҳамда техник воситалар ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,273-моддаси 6-қисми “а” банди ҳамда 276 прим 1-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.