Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги азалий дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчиликни изчил ривожлантириш ва янги босқичга олиб чиқиш борасидаги кўп йиллик самарали фаолияти, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, икки томонлама манфаатли қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, Янги Ўзбекистоннинг глобал ва минтақавий аҳамиятга эга бўлган ташаббусларини фаол қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ўзбек ва озарбайжон халқлари орасидаги қардошлик ришталарини, ўзаро ишонч ва ҳурмат руҳидаги муносабатларини ҳар жиҳатдан мустаҳкамлаш йўлидаги катта хизматлари учун Озарбайжон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Гулиев Гусейн Рзагулу ўғли Ўзбекистон Республикасининг «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев