-4 та махсус техникум

-660 та ўқув ўрни

-37 та касб ва мутахассислик

-Кундузги таълим шакли

Техникумлар Самарқанд, Фарғона, Тошкент шаҳрида жойлашган.

Бу ерда IT, ошпазлик, тикувчилик, дизайн, сартарошлик, заргарлик, ОАВ ва ахборот хизмати, электромобиллар сервиси каби замонавий ва амалий касблар ўргатилади.

Қабул: 10 августдан 10 сентябргача

Ҳужжатлар my.edu.uz платформаси орқали онлайн қабул қилинади.

Касблар ва қабул йўналишлари ҳақида батафсил

Касб-ҳунар эгаллаш истагидаги ногиронлиги бўлган ёшлар Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан тасдиқланган ногиронлик хулосаларига асосан махсус техникумларга қабул қилинади.