Бу ҳақда Ўзбекистон Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган хавфли чиқиндилар ноқонуний тарзда очиқ майдонларда сақланган. Бу эса ер ва ерости сувларига салбий таъсир кўрсатган.
Шунингдек, Ангрен шаҳрида жойлашган кон бошқармасида оқова сувларни тозалаш тизими талаб даражасида ишламагани маълум бўлди. Эскирган ускуналар сабабли тозалаш самарадорлиги паст бўлиб, натижада чиқиндилар тўлиқ тозаланмасдан Ангрен дарёсига оқизилган.
Мазкур қонунбузарликлар юзасидан корхонага нисбатан 48 миллиард сўм миқдорида қўшимча компенсация белгиланди. Шу билан бирга, 20 та мажбурий бажарилиши лозим бўлган кўрсатмалар берилди.