Жорий йилнинг 4–12 июль кунлари Колумбияда бўлиб ўтган нуфузли халқаро олимпиадада юртимиз шарафини ҳимоя қилган ёш физиклар қуйидаги натижаларни қайд этди:
Асилбек Жуманазаров - “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ИМ - КУМУШ МEДАЛ;
Муҳаммад Абдумаликов - Мирзо Улуғбек номидаги ИМ - КУМУШ МEДАЛ;
Элбек Уроқов - “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги аниқ фанларга ИМ - БРОНЗА МEДАЛ;
Хасан Камолов - Қўқон шаҳар 1-сонли ИМ - БРОНЗА МEДАЛ;
Жавоҳир Акназаров - Мирзо Улуғбек номидаги ИМ - Ҳонорабле ментион.
Терма жамоамиз аъзолари ушбу олимпиадада илк кумуш медалини қўлга киритиб, ўз иштироки тарихидаги РEКОРД НАТИЖА қайд этди.
Натижалар йил сайин юксалмоқда. Энди эса навбат — келгуси йилда олтин медални қўлга киритишга!
Халқаро Физика олимпиадаси (IPhO) — бу нафақат мураккаб назарий ва экспериментал масалаларни ечиш, балки халқаро миқёсда билим ва тажриба алмашиш, ёшлар ўртасида фан орқали дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш имкониятидир.