Юртдошимизнинг мурожаати ва юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда, дипломатлар унинг ноқонуний равишда олиб қўйилган Ўзбекистон фуқароси паспортини ўзига қайтариб олишига ёрдам берди. Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Олмаота – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта харид қилинди.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва миграция органлари билан ҳамкорликда Г.Т.нинг белгиланган тартибда мамлакат ҳудудидан қонуний чиқиб кетиши таъминланди.

Бош консулхона хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича тизимли ишларни давом эттирмоқда.