Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ҳоким ўринбосарининг ходимларни дам олиш кунлари ишга жалб қилгани ва уларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлгани акс этган видеолар тарқалганди. Ҳолат юзасидан Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.
Текширув якунларига кўра, ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолати ўз тасдиғини топган. Шу муносабат билан мансабдор шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси асосида маъмурий жарима қўлланган.
Давлат меҳнат инспекциясининг “Дарё”га маълум қилишича, ҳоким ўринбосарига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (41 миллион 200 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.
Шунингдек, ҳоким ўринбосарининг ходимларга нисбатан ҳақоратли муносабатда бўлгани юзасидан унинг хатти-ҳаракатларини Одоб-ахлоқ комиссиясида кўриб чиқиш бўйича Қашқадарё вилояти ҳокимлигига тақдимнома киритилган.