Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.B.” МЧЖ масъул шахслари қумни қайта ишлаш цехида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида тўғридан-тўғри уланиб, 919,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.