"Суперконтракт" масаласида, албатта, фикрим ижобий эмас. Тиббиётда ўқиш осонмас. Мана, ҳозир нима учун тиббий таълимни тўлиқ трансформация қиляпмиз? Тиббиёт йўналишидаги талаба энди икки босқичда имтиҳон топширади. Учинчи курс тугаганидан кейин фундаментал фанлар бўйича биринчи имтиҳонни топширади. Ушбу имтиҳонни ўша олий таълим муассасаси ўқитувчилари эмас, умуман бошқа ташкилот вакиллари олади. Фундаментал фанлар имтиҳонидан ўтган талаба 4−5−6-курсларда клиник фанлар бўйича ўқитилади ва кейин иккинчи марта имтиҳон топширади. Талабанинг ҳам фундаментал, ҳам клиник фанларни тўлиқ халқаро даражада эгаллаганидан кейин ишлашига рухсат берилади", — деди ССВ раҳбари.
Вазир "тиббиёт соҳасида „суперконтракт“ бутунлай йўқолиши мумкинми?", деган саволига қуйидагича жавоб берди: "Албатта, буни ҳукумат белгилаб беради. Биз ҳукуматга таклифимизни киритганмиз".
Шунингдек, ССВ раҳбари "суперконтракт" йўқоладими йўқми, асосий эътиборни ОТМларда таълим бериш ва талабаларнинг билимини текширишга қаратиш кераклигини таъкидлади.
https://t.me/darakchi/105968
"Гап талабанинг ўқишида ва бизнинг филтримизда. Хоҳлаган талаба "суперконтракт" кириши мумкин, бутун дунёда тенденция шунақа. Билими бўлса, малакаси бўлса, кириши мумкин: у "суперконтракт"га кирадими, ўз билими билан кирадими, энг асосийси, биз филтрни халқаро талаблар даражасида қилиб қўйсак, ўзи ҳамма талаба филтрланади", — деди вазир.
Соғлиқни сақлаш вазири: "Тиббиётда "суперконтракт"ни олиб ташлаш бўйича ҳукуматга таклиф киритганмиз"
Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов тиббиёт йўналишига ўқишга киришда ҳам "суперконтракт" мавжудлигига ўз муносабатини билдирди.
Тошкентда автобусларда чиптасиз юрган йўловчиларга нисбатан 79 618 та маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарималар қўлланилган
- Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги “Лолазор” маҳалласига борди ва маҳалла аҳли эккан дарахтлар шафқатсизларча кесиб, қўпориб ташланганини танқид қилди
- Академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди
- Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти ҳажми 8,5 фоизга ўсди
- Беларусдан Ўзбекистонга янги юк поезди қатнови йўлга қўйилди
- Тошкент шаҳрида 19,9 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилингани фош этилди
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
- Пенсия тизимини ислоҳ қилиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
- Маҳалла одамлар учун ишонч, таянч ва имкониятлар марказига айланиши зарур
- Маданият ва санъат соҳасидаги устувор лойиҳалар тақдимот қилинди