Жўнатмани қабул қилиб олган Черногория фуқароси эса Тошкентда қўлга олинди.
«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 25 ёшли Черногория фуқароси Яккасарой туманидаги почта бўлимида Германиядан келган жўнатмани қабул қилиб олган вақтида тўхтатилган.
Жўнатма холислар иштирокида белгиланган тартибда текширилганда, спорт анжомлари ичига яширилган 3 кг «Клефедрон» ва 1 кг «гашиш» гиёҳвандлик воситалари аниқланган. Улар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Тезкор тадбирлар давомида фуқаронинг Яккасарой туманидаги вақтинчалик яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилган.
У ердан эса 30 грамм «Альфа-ПВП»дан иборат 11 дона тайёр закладка, шунингдек, зип-пакетлар, электрон тарози ва бошқа буюмлар топилган.
Ҳолат юзасидан хорижий фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.