Тўғри, ҳамма ҳам стресс туфайли овқатланишга мойил эмас, баъзи одамлар стресс даврида деярли ҳеч нима емай қўяди. Аммо кўпчилик узоқ вақт стрессда қолса, кейин ҳақиқатан ҳам ҳаддан ташқари кўп ея бошлайди. Шуниси қизиқки, бундай пайт одамларни сабзавотлар эмас, кўпроқ ширинликлар ва ёғли таомлар ўзига тортади деб ёзади nkj.ru.
Бир томондан, организм, аниқроғи, мия шафқатсиз дунёга қарши курашда сарфлайдиган ортиқча калорияларни шу йўл билан олишга ҳаракат қилади, деб тахмин қилиш мумкин. Бошқа томондан, асосий масала фақат калорияларда эмас, сиз шунчаки бирор мазали нарсани хоҳлайсиз, халос. Бу ерда тегишли хатти-ҳаракатларни бошқарадиган асаб марказлари мавжуд. Одатда, бундай ҳолларда лаззатни олдиндан ҳис қилишга мажбур қиладиган тизим пайдо бўлади. Аммо ҳар қандай тизимда тормоз бўлиши керак. Агар организмни мустаҳкамлайдиган тизимда тормозлар бўлмаганида, миясида тормоз мавжуд бўлган ҳар қандай организмнинг ҳаёти жуда тез тугарди.
Мустаҳкамлаш тизимининг тормози ёки тормозларидан бири бўлиб эпиталамус таркибига кирадиган ва “жилов” (тизгин) деб аталадиган тузилма ишлайди. Эпиталамус – бу, миянинг орқа-юқори қисмида жойлашган кичик, лекин жуда муҳим асаб тузилмаси. У мия фаолиятини тартибга солишда ва гармонал тизимни бошқаришда иштирок этади.
Ҳар қандай миядаги ана шу “жилов” (тизгин) қисмида турли вазифани бажарадиган кичик бўлимлар, зона кабилар ҳам мавжуд. Миядаги “жилов” тизими оғриқ ҳиссини бошқаради. У айни пайтда одамнинг кўпайиши, овқатланиши, стрессга жавоб қайтариши кабиларга боғлиқ ҳисобланади. Унда бирор бир нарсадан жирканиш ҳисси ҳароҳ бўлиб юрадиган марказлар мавжуд. Айтайлик, миянинг тегишли бўлинмасидаги “тизгин” бизнинг нимага нисбатан жирканишимизни эслаб қолишга ёрдам беради. Шу сабаб биз кейинчалик ана шу жирканишни ҳис қилмаслик учун уни эслатадиган ҳеч нарса қилмасликка ҳаракат қиламиз. Мисол учун, биз қачонлардир чекиш занжиридаги “жирканиш марказлари” никотинга жавоб бериши ҳақида ёзган эдик. Тўғри, мунтазам чекиш охир-оқибат чекиш занжиридан келадиган сигналларни тўхтатиб қўйиши мумкин.
Ҳа, миянинг бошқа марказлари томонидан овқатдан ҳосил қилинадиган лаззат ҳиссини ўз вақтида ўчирадиган қисмлари ҳам мавжуд. Хусусан, “жилов – тизгин” маълум бир пайтда овқатдан лаззатланиш ҳиссини бостириб, бизни ортиқча овқат ейишдан ҳимоя қилади. (Албатта, бу жилов битта эмас: миядаги “овқатланиш марказлари” тушлик тугаганини хабар қилишдан ва бизни тўқлик ҳисси билан қолдиришдан олдин кўплаб турли сигналларни жамлайди.) Тизгин учун парҳез роль ўйнамайди: Гарван Тиббий тадқиқотлар институти ходимлари Neuron’да ёзишича, агар сичқонлар ёғли озуқа билан боқилса, бу тизгин барибир овқатдан завқланишни сусайтиради. Аммо сичқонлар сурункали стрессда яшаса, тизгин – унинг бу билан шуғулланадиган қисми овқатдан завқланишни бостиришни тўхтатади, яъни сичқонлар одатдагидан кўпроқ ея бошлайди ва вазн тўплайди.
Турли таомлар ҳар хил лаззат беради ва сичқонлар учун (ва нафақат сичқонлар учун) ширинлик оддий озуқадан кўра жозибалироқ. Тажрибада сичқонларга оддий ва ширин сув солинган иккита идишини беришди. Стрессда яшаган ва ёғли овқат истеъмол қилган сичқонлар бошқа шароитда боқилганларига қараганда ширин сувли сув идишига уч баравар кўпроқ қатнаган. Яъни стресс нафақат овқатдан лаззатланишни узайтиради, балки кўпроқ лаззатланиш мумкин бўлган бошқача овқатни излашга мажбур қилган.
Психологик нуқтаи назардан, стрессга берилишнинг ўз маъноси бор: агар психологик босимдан қутулишнинг иложи бўлмаса, ўзингизни ҳеч бўлмаганда бирор нарса билан хурсанд қилишингиз керак. Нейрон аппарати овқатдан ортиқча қувонч олишга ёрдам беради, аммо стресс жуда узоқ давом этса ва доим ширинлик егингиз келса, ортиқча вазн орттириш хавфи мавжуд. Умуман олганда, ёғли таомларни кўп истеъмол қилмасликнинг яна бир сабаби: агар сизда узоқ вақт стресс бўлса, ширинликларни камроқ хоҳлайсиз. Бироқ, агар “биз” ва “сиз” ҳақимизда гапирадиган бўлсак, тажриба сичқонлар билан ўтказилганини ва эпиталамуснинг одамлардаги ортиқча овқатланиш ва стресс билан боғлиқлигини ҳали текшириш кераклигини эслатиб ўтиш керак.