Бу ҳақда ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, юқори натижа пиллакорларнинг фидокорона меҳнати, соҳада замонавий ёндашувларни қўллаш ҳамда ҳудуд иқлимига мос серҳосил маҳаллий навлардан самарали фойдаланиш ҳисобига таъминланган.

Натижада ҳар бир қутидан ўртача 60 килограммдан ҳосил олинган.

Мутахассислар таъкидлашича, пилла қуртини парваришлашда илғор технологияларни жорий этиш, соҳада тўпланган тажриба ва меҳнатсеварлик бугунги юқори кўрсаткичларда муҳим омил бўлди.

Айни пайтда вилоятдаги қабул пунктларида пилла ҳосилини қабул қилиш ишлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.