Жорий йилнинг 4 октябридан эътиборан маҳаллий зиёратчиларга умра ибодатини амалга оширишга изн берилади ва Масжидул Ҳаромнинг 30 фоизи очилади, яъни кунига 6 минг киши кириши мумкин бўлади. 18 октябрдан эса Масжидул Ҳаром ва Масжиди Набавийнинг 75 фоизгача тўлишига рухсат этилади.
Ноябрь ойида нафақат маҳаллий, балки хорижлик зиёратчилар ҳам умра амалларини адо этишлари мумкин. Шу ойдан эътиборан коронавирусга қарши чоралар қўлланган ҳолда Масжидул Ҳаром ва Масжид Набавий тўлиқ очилади.
Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, коронавирус хавфи бўлмаган мамлакатлардан зиёратчиларни қабул қилиш босқичма-босқич бошланади, деб хабар беради Azon.uz
Умра зиёратлари 4 октябрдан бошланади
Саудия Арабистони ҳукумати олти ой аввал тўхтатилган умра зиёратлари октябрдан эътиборан босқичма-босқич бошланиши маълум қилди. Бу ҳақда «Анадолу» агентлиги хабар беради.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
- Ғазабланган оломон эбола чодир-касалхоналарига ўт қўйди
- Энди «Сифатли давлат бошқаруви» дастури ҳар икки йилда ўтказилади
- «Сифатли давлат бошқаруви» дастури ғолибларини раҳбар кадрлар захирасига киритиш таклиф этилди
- Марокашда бинонинг қулаб тушиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди
- “Ўз тилига садоқат бу – ватаний ишдир”