Синоптиклар маълумотига кўра, 2–4 июнь кунлари республика бўйлаб ҳарорат аста-секин пасайиб, 28–33 даража, жанубда 34–37 даража атрофида бўлиши прогноз қилинмоқда.

5 июнь куни эса асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шамол тезлиги секундига 7–12 метр, баъзи жойларда 15–20 метргача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 1–5 июнь кунлари айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шу муносабат билан сел-сув тошқинлари юзага келиши эҳтимоли бор.

Тошкент шаҳрида 1 июнь куни қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Кейинги кунларда ҳарорат аста-секин пасайиб, 29–31 даражагача тушади. 5 июнь куни эса ёғингарчилик кутилмаяпти.