Президент фармонига мувофиқ, 2026 йил 31 август — душанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 1 сентябрь — сешанба эса Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни сифатида ишланмайдиган байрам куни ҳисобланади.

Шу тариқа, беш кунлик ва олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар 29 август, шанба, 30 август, якшанба ва 31 август, душанба кунлари дам олади. Шундан сўнг 1 сентябрь, сешанба куни ҳам байрам муносабати билан дам олинади.

Демак, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 29 августдан 1 сентябргача — 4 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади.

Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун эса 29 август, шанба куни одатдагидек иш куни бўлиши мумкин. Улар 30 август, якшанба, 31 август, душанба ва 1 сентябрь, сешанба кунлари — жами 3 кун дам олади.

2 сентябр, чоршанба – барча учун одатий иш куни.