Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, мазкур ташаббус Ўзбекистон ва Покистон ўртасида соғлиқни сақлаш ҳамда тиббий таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Ўзбекистон элчихонаси Покистоннинг етакчи тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчиларидан бири — “Stahlmann Pro” компанияси билан музокаралар ўтказди. Натижада компания Ўзбекистон тиббиёт техникумларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 10 турдаги замонавий тиббий жиҳозларни бепул грант асосида тақдим этган.

Ушбу жиҳозлар талабаларнинг амалий кўникмаларини ошириш, замонавий тиббий технологиялар билан ишлаш тажрибасини шакллантириш ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Грант доирасида Жиззах шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми базасида жарроҳлик ва стоматология симуляцион марказини ташкил этиш режалаштирилган. Янги марказда талабалар амaliy машғулотлар ўтказиш, турли тиббий жараёнларни симуляция қилиш ва мураккаб клиник ҳолатлар устида ишлаш имкониятига эга бўлади.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон ва Покистон ўртасида таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириши кутилмоқда.