Өзиниң юбилей жасын қарсы алып атырған медиа тараўы ўәкиллери ҳәр тәреплеме хошаметленбекте

    Өзбекстанның Делидеги елшиханасының жуўаплы хызметкери, халықаралық журналист, дипломат Садриддин Суяров 60 жасқа толды.

    Шу муносабати билан Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида бўлиб турган ўзбекистонлик медиа соҳа етакчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

    Тадбирда «Янги Ўзбекистон» ва Правда Востока» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов ва Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси раиси, Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори профессор Шерзодхон Қудратхўжа ва бошқалар сўзга чиқиб, С.Суяров ўз билим ва салоҳиятини эзгу ва холис сўз айтишга, миллий журналистикамиз ривожига муносиб ҳисса қўшаётгани, инсонлар қалбига эзгулик туйғуларини сингдиришдек олижаноб ишга бахш этиб келаётганини қайд этди.

    Садриддин Суяров узоқ йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» (ҳозирги «Дунё») ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва бошқа юқори идораларда масъул ва раҳбар лавозимларда самарали фаолият олиб борди. Айни кунда халқаро журналист ва дипломат сифатида ўз фаолиятини Ҳиндистондаги элчихонамизда давом эттирмоқда.

    Тадбир якунида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқаруви аъзоси С. Суяровга уюшма совға-саломлари топширилди.

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 27 июндаги «Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўзининг юбилей ёшини қарши олаётган медиа соҳа вакилларини ҳар жиҳатдан рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.

    No date selected
    December 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates