Халқимиз меҳмондўст халқ. Дастурхонидан албатта писта бодому, ёнғоқ, майиз аримайди. Айниқса, ёнғоқ билан майиз кўп истеъмол қилинади. Майизга қувват берувчи, қон кўпайтирувчи қуруқ мева сифатида, ёнғоққа хотирани кучайтирадиган мева сифатида қаралади. Аммо ҳар қандай маҳсулотни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш албатта зарарли бўлади.

Суткада 60 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда ёнғоқ истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу ҳақда “АиФ”га Федерал овқатланиш ва биотехнология илмий марказининг овқатланиш мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди Наталья Денисова ўз фикрларини айтди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, юз грамм ёнғоқ - 500-600 калория бўлиб, бу керагидан ортиқ миқдор деб ҳисобланади. Бундай миқдор ошқозон ва ичакда нохуш аломатларни келтириб чиқариши мумкин, дейди шифокор.