Жорий йил ҳам ушбу одатга содиқ қолган ҳолда, бир қанча маҳкумларга нисбатан енгилликлар берилмоқда.

Хусусан, 2020 йил 28 август куни Наманган вилоят телевединияси билан ҳамкорликда Наманган туман ИИБ Пробация гуруҳида рўйхатда туриб, жазо ўтаётган 1 нафар аёл ва 7 нафар ёшлар муддатидан олдин озод қилиш тўғрисидаги илтимосномалари кўриб чиқилди.

Маҳкумлар жазони қонунда белгиланган қисмини амалда ўтагани, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлгани, маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилмагани, яшаш ва иш жойларидан ижобий тавсифлангани инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан шартли равишда озод қилинди.

Ш.Аҳмедов,

Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг раиси