Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва медиа соҳаси экспертлари, ОАВ вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида тадбирда иштирок этган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакиллари томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари, медиа-соҳаси экспертлари иштирокида соҳани тартибга солувчи тўғридан тўғри амал қиладиган яхлит қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.
Лойиҳанинг мақсади – фуқароларнинг онлайн-платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқларини қонун даражасида белгилаш, уларни ёлғон ахборот, нафрат уйғотувчи, зўравонлик ва шафқатсизликни тарғиб қилувчи ноқонуний контентлардан ҳимоя қилишдан иборат.
Унда онлайн-платформалар соҳасидаги амалдаги қонунчилик сезиларли либераллаштирилиб, тартибга солишдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этишга қаратилган қатор нормалар назарда тутилган.
Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида инфлюенсер ва блогерлар масъулияти ажратилиб, блогерлар мажбуриятлари сезиларли енгиллаштирилмоқда.
Давра суҳбатида лойиҳа билан киритилаётган янги ҳуқуқий институтлар батафсил кўриб чиқилди ва уни жамоатчилик муҳокамаси қўйиш тўғрисида хулосага келинди.