Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқда тинчлик жараёни бўйича махсус вакили Стив Уиткоффнинг Исроил ва ҲАМАС ўртасида асирлар алмашинуви, шунингдек, Ғазо секторида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича сўнгги таклифини қабул қилишга тайёрлигини билдирди.

Исроил матбуотига кўра, Нетаньяху Ғазода асирга олинган исроилликларнинг оилалари билан учрашган. Учрашувда Бош вазир ҳукумат Уиткоффнинг асирлар алмашинуви ва вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи ташаббусини қабул қилишга тайёрлигига ишонтирди.

Ўз навбатида, ҲАМАС вакиллари келишув лойиҳасини олганликларини тасдиқлашди ва ҳужжат ҳозирда ҳаракатнинг тегишли тузилмалари томонидан ўрганилаётганини маълум қилди.

ҲАМАС расмийлари бу таклиф “масъулият ҳисси билан” таҳлил қилинаётганини ва бунга “Фаластин халқи манфаатлари, инсонпарварлик ёрдами етказилишини қўллаб-қувватлаш ва барқарор ўт очишни тўхтатишга эришиш”дан келиб чиқиб жавоб берилишини билдирди, деб хабар беради aa.com.tr.