Қайд этилишича, ҳолат шу йилнинг 23 июнь куни соат тахминан 17:00 ларда Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган D-006 “Тошкент–Чирчиқ–Чимён” автомобиль йўлининг 6-километрида содир бўлган.

Маълумотларга кўра, бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган, 1983 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “MAN” русумли автобус ҳамда 1997 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги “Cobalt” русумли автотранспорт воситасининг тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар қайд этилмаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қибрай тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда