“Ўзгидромет“ агентлигининг хабар беришича, ҳаво ҳарорати бугун кундузи 36-41 даражани, 8-9 июль кунлари 33-38 даражани, 10-11 июлда 31-36 даражани ташкил этади. Ўзбекистон жанубида ҳам ҳарорат пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб ҳарорат 37-40 даражани ташкил этади.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9-10 июль кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 7 июль куни ҳарорат асосан 39-41 даража, 8-9 июлда 35-38 даража, 10-11 июлда 32-37 даража бўлади.