Қайд этилишича, шу йилнинг 11 июль санасигача 6 минг 270 та ариза келиб тушган.

Қабул 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Маълумот учун, ариза топширишда:

  • — Бакалавр дипломи;
  • — Чет тилини билиш сертификати керак бўлади.

Қуйидаги талабгорлардан чет тилини билиш сертификати талаб этилмайди:

  • — Тегишли ютуқлари мавжуд;
  • — Ногиронлик маълумотномаси мавжуд (кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар).

Эслатиб ўтамиз, аризалар my.edu.uz сайти орқали қабул қилинади.