Глобал беқарорлик ва молия бозорларидаги ноаниқликларга қарамай, Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар халқаро майдонда юксак эътироф этилмоқда.

«Ушбу ўзгаришларни халқаро ҳамкорларимиз эътироф этаётгани биз учун алоҳида аҳамиятга эга. “Fitch” xalqaro reyting agentligi Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «барқарор»дан «ижобий»га яхшилади.

Бу халқаро инвесторлар томонидан мамлакатимизга билдирилган юксак ишонч белгисидир. Мамлакатимизнинг суверен кредит рейтингини ошириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари сифатида алоҳида таъкидламоқчиманки, биз ҳамкорларимиз билан фаол алоқаларни давом эттирамиз», — деб ёзди Саида Мирзиёева.

Мазкур қарор Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарорлиги, олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ва мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлиги тобора ортиб бораётганининг яна бир халқаро эътирофи бўлди.