Ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, 12 ой ичида тропик ўрмонлар 41 000 квадрат километрга қисқарди. Бу ҳудуд Швейцария ёки Нидерландиядан каттароқдир.

Экологларнинг сўзларига кўра, ҳар беш сонияда футбол майдонига тенг дарахтзорлар қисқарган.

Қисқариш даражаси аввалги йилга нисбатан 10 фоизга юқори. Йўқотишларнинг катта қисми Бразилия (43 фоиз), Конго Демократик Республикаси (13 фоиз), Боливия – (8 фоиз) га тўғри келди. 2022 йил асосий ўрмонлар учун сўнгги йигирма йил ичидаги тўртинчи энг ҳалокатли йил бўлди.

Ўрмонларнинг кесилиши атмосферага 2,7 миллиард метрик тонна карбонат ангидрид чиқарилишига олиб келди.

Мутахассислар дарахтлар кесилишининг давом этиши оқибатида Амазонка ҳавзасидаги ўрмонлар саваннага айланишидан хавотирга тушишмоқда. Бу нафақат Жанубий Америкада, балки бутун дунёда об-ҳавога таъсир қилади, деб хабар беради mir24.tv.