Унга кўра, Исроилнинг Ғазо шаҳрига берган зарбаси оқибатида фотожурналист Муҳаммад Абу Ал-Ауф, уч нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлган. Марҳум фотомухбир Фаластин анклавидаги бир қанча оммавий ахборот воситаларида ишлаган.
Ғазо ҳукумати матбуот хизмати “Исроил босқинчилари томонидан фаластинлик журналистларига мунтазам ҳужумлари ва ўлдирилишини кескин қоралайди”, деб ёзади Al Jazeera.
18 март куни Исроил армияси Ғазо секторида ҳарбий амалиётларни давом эттириб, анклавга кучли зарбалар берди ва шу тариқа жорий йилнинг январь ойида ўрнатилган сулҳни бузди. Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг идораси буни Фаластиннинг ҲАМАС радикал ҳаракати воситачилар ва АҚШ Президентининг махсус вакили Стивен Уиткоффнинг музокаралар чоғида илгари сурилган таклифларни рад этиши билан изоҳлади ва бу операциядан мақсад барча гаровга олинганларни озод қилиш эканини айтди. Радикаллар ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлаганлик бўйича жавобгарликни Исроил ва АҚШга юклади, деб хабар беради tass.ru.