10 август куни Россиядан парвозлар тикланганидан сўнг Туркиянинг Анталия вилоятига 336 мингдан зиёд россиялик сайёҳ дам олиш учун келган. Бу ҳақда вилоят ҳокими Эрсин Язичи сўз юритди.
Унинг сўзларига кўра, шу вақт ичида саккиз нафар россияликка коронавирус ташхиси қўйилган, бу даволаниш ва кузатувни талаб қилади, деб ёзади РИА Новости.
Агар сайёҳларда йўтал, иситма, нафас қисилиши каби шикоятлар бўлса, улар бошқа меҳмонлардан узоқлашиб, ниқоб тақиб, шифокорга мурожаат қилиши керак, деди ҳоким.
Шундан сўнг шифокор маҳаллий соғлиқни сақлаш департаментининг юқумли касалликлар бўлимига хабар беради, бемор ким билан алоқада бўлгани аниқланади ва назоратга олинади.
Коронавирус тести мусбат бўлган сайёҳ касалхонага ётқизилади. У яшаган меҳмонхона хонаси дезинфекция қилинади ва кун давомида шамоллатилади.