"Наврўз авлоддан авлодга ўтиб келаётган, инсонлар қалбига нур, шодлик ва янгиланиш руҳини олиб кирадиган қутлуғ айёмдир.
Бу байрам анъаналаримизга ҳурмат, она заминга меҳр, тинчлик, ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик каби азалий қадриятларни ўзида мужассам этади. Шу файзли кунда барчамиз бир-биримизга қувонч, фаровонлик ва хотиржамлик тилаймиз.
Баҳор хонадонингизга бахт-саодат, тўкинлик ва ижобий ўзгаришлар олиб келсин. Яқинларингиз доимо ёнингизда бўлсин, қалбингиз умид, шукроналик ва меҳр-муҳаббатга тўлсин.
Барчангизга тинчлик, хайру барака ва фаровон ҳаёт тилайман!", — дейилади табрикда.