Сирдарё вилояти мезбонлик қилган ушбу мусобақаларда республикамизнинг 14 та ҳудудидан академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари республика чемпионлиги учун кураш олиб борди.
Ўткир ақл соҳиблари ўртасидаги муросасиз беллашувларда 200 нафарга яқин ёшлар иштирок этди ва финал баҳслари якунига кўра, шахмат бўйича ўтказилган мусобақада умумжамоа ҳисобида Тошкент шаҳри вакиллари 1-ўринни ўзлариники қилишди. Жиззахлик ёшлар 2-ўрин билан тақдирланишган бўлса, фахрли 3-ўрин Бухоро вилояти спортчиларига насиб этди.
Шашка бўйича ўтказилган мусобақаларда мезбонлар, Сирдарё вилояти вакиллари энг кучли эканликларини намойиш этди. Тошкент шаҳри терма жамоасига 2-ўрин насиб этган бўлса, самарқандлик ёшлар 3-ўрин билан тақдирланди.
Маълумот учун, “Баркамол авлод” спорт ўйинларининг республика финал босқичи доирасида энг сўнгги мусобақа стол тенниси бўйича ўтказилади.
Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати