Нашрнинг ёзишича, ушбу байрамда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари ва бошқа мамлакатлардан ўнлаб фольклор жамоалари ва минглаб томошабинлар йиғилди.

Жорий йилда фестиваль халқаро мақомга эга бўлди. Унга Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Эрон, Франция, Буюк Британия ва бошқа давлатлардан фольклор жамоалари ўз бадиий маҳоратини намойиш этиш учун ташриф буюрди. Фестивалда дунёнинг 30 давлатидан 150 нафарга яқин ижрочи ўз миллий либослари, қўшиқ ва фольклор анъаналарини намойиш этди.

Ўзига хос қадрият ва бой номоддий маданий меросга эга бўлган Бойсун туманида нуфузли фестивалнинг ўтказилиши чуқур маънога эга. 2001 йилда Бойсун маданий меросининг ЮНEСКО томонидан “Инсоният оғзаки ва номоддий мероси дурдонаси” сифатида рўйхатга олингани бунинг яққол тасдиғидир.

Бетакрор қадрият ва анъаналарни ўзида мужассам этган фестивал доирасида ташкил этилган кураш, этноспорт, веломарафон, улоқ-кўпкари, варраклар беллашуви, чиллак ва бошқа халқ ўйинлари бўйича мусобақалар барча меҳмонларга завқ улашди.

Фестиваль якунида энг яхши фольклор-этнографик жамоалар, спорт ва халқ ўйинлари ғолиблари муносиб тақдирланди, деб ёзган мисрлик журналист Муҳаммад Вади.