Усмонли маданиятининг дастлабки даврларини акс эттирувчи шаҳар тарихий жойлар ва термал булоқларни Улудаğдаги ён бағирларида чанғи билан бирлаштиради.
![]() |
![]() |
Бугунги кунда Бурса аҳолиси бўйича Туркияда Истанбул, Анқара ва Измирдан сўнг тўртинчи ўринда туради. Экспорт салоҳияти бўйича учинчи ўринни эгаллаб турибди. “Султонлар шаҳри” бўлмиш Бурсада кўплаб турк султонларининг қабри ва 23 та музей бор. Шаҳар йил давомида сайёҳлар билан гавжум. Сайёҳлар шаҳардаги 33 та тарихий меҳмонхона ва бозорларга алоҳида ҳурмат билан қарайдилар. Шаҳарнинг ҳар бир кўчаси, биносида турк меъморчилиги ва тарихи кўзга яққол ташланади. Сиз ўзингизни вақт йўлагидан ўтаётгандек ҳис қиласиз.
![]() |
![]() |
Кўҳна тамаддун бешиги саналган Бурса Вифиния, Лидия, Форс, Рим, Византия, Салжуқийлар, Усмонийлар каби давлатларнинг бой тарихига гувоҳ бўлган. Бурса – муҳим савдо шаҳри. Бу ерда савдо юраги уриб туради. Ўтмишда Бурса Буюк ипак йўлининг якуний бекати бўлган эди. Бугунги кунда минтақа ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Шунингдек, Бурса ЮНЕСКОнинг ижодий шаҳарлари рўйхатидан ҳам ўрин олган.
![]() |
![]() |
Бурса атрофида 5200 йил муқаддам илк одамларнинг қароргоҳлари пайдо бўлган. Қадимда бу ерда Сиус шаҳри қад ростлаган. 202 йилда шаҳар номи Вифиния вилоятининг асосчиси бўлмиш Прусиас шарафига Прус дея ўзгартирилган. 395 йилдан 1326 йилга қадар Бурса Византия империяси таркибида бўлган. 1326 йилда шаҳарни турклар эгаллайди. 1326—1365 йилларда Бурса ёш Усмонийлар давлатининг пойтахти бўлди. Кейинчалик пойтахт Эдирне (Адрианопол)га кўчирилади, аммо Бурса ўзининг аҳамиятини йўқотмади. Шаҳар мамлакатнинг савдо ва маънавий пойтахти бўлиб қолаверди.
2022 йилда Бурса шаҳри Турк дунёси маданият пойтахти бўлди.
Абу Бакир Ўрозов,
журналист





