Ташриф доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва лойиҳалар ташаббускорлари билан учрашувлар ўтказилди, улар дуч келаётган масалалар ҳамда фаолиятларини кенгайтириш режалари ва истиқболлари муҳокама этилди.

Бевосита корхоналарга чиқиш давомида тадбиркорлар ишчи гуруҳ аъзоларини амалга оширилаётган ташаббуслар, ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларнинг муҳим жиҳатлари, жорий этилаётган саноат инновациялари ва экспорт бозорларига чиқиш режалари билан таништирди.

Таъкидлаш жоизки, ўрганилаётган саноат объектларининг аксарияти юқори технологияли ишлаб чиқаришлардир. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳудудий ялпи маҳсулот ҳажмини сезиларли даражада ошириш, саноат ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, айни пайтда ички бозорда юқори қўшилган қийматга эга харидоргир маҳсулотлар импорти ўрнини босиш учун шарт-шароит яратади.

Шунингдек, жойларда тадбиркорлар амалда дуч келаётган муаммолар ўрганилди. Кўтарилган муаммоларни ўрганиш якуни бўйича тегишли вазирлик, идора, тижорат банклари ва маҳаллий ҳокимликлар раҳбарларига манзилли кўрсатмалар берди. Лойиҳаларни амалга оширишда максимал даражада ёрдам кўрсатиш ва уларни ишга туширишни жадаллаштириш, фойдаланишга топширилаётган объектлар фаолиятини келгусида узлуксиз қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилди. Шунингдек, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ресурсларини жалб этиш ҳамда банклар кредитлари орқали лойиҳалар ташаббускорларига молиявий ёрдам кўрсатиш имкониятлари муҳокама қилинди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.