Бугун, 23 октябрь куни соат 09:08 да Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чорбоғ кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.

Шунга кўра 4 та ёнғин-қутқарув экипажи 09:16 да воқеа жойига етиб борган ва ёнғин соат 09:22 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида омборхонанинг очиқ ҳудудида тахминан 150 кв.м майдондаги маҳсулотлари ёниб зарарланган. 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.