Вилоятда 70 та кичик саноат зонаси фаолият бошлаши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда улардан 24 тасида ишлар бошлаб юборилган.
Умумий қиймати 1 триллион 814 миллиард сўм бўлган лойиҳалар туман иқтисодиёти ривожланиши, экспорт ҳажми ортишига ҳисса қўшиши баробарида 3,5 мингта иш ўрни яратилишига ҳам хизмат қилади. «Сабзазор», «Олмос», «Шўркент» ва «Зарафшон» кичик саноат зоналарида қурилиш, тўқимачилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва мебель саноати йўналишларида истиқболли лойиҳалар амалга оширилади.
Тамал тоши қўйилиш маросимида лойиҳаларнинг 6 ой ичида тўла ишга туширилиши, ва бу шунингдек Наманган шаҳрига қатнаб, пойтахт ва бошқа вилоятларда тадбиркорлик, деҳқончилик қилиб юрганлар чустликлар учун яратилган имконият ва шароитлар эканлиги таъкидланди.
Бугун тамал тоши қўйилган кичик саноат зоналарида эртадан коммуникация, инфратузилма яратилиши билан боғлиқ ишлар бошланади, деб хабар беради Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.