«Пандемияни тўлиқ бартараф этиш учун биз дунё аҳолисининг камида 70 фоизини эмлашимиз керак ва бу кейинги йил Германияда яна учрашгунимизгача амалга оширилиши лозим. Буни G7 va G20 биргаликда қўллаб-қувватлаши билан амалга ошириш мумкин. Бунинг учун бизга 11 миллиард доза вакцина керак бўлади, — деди ЖССТ раҳбари.
Унга кўра, жорий йилнинг сентябрь ойига қадар ҳар бир мамлакат аҳолисининг камида 10 фоизини, йил охирига қадар эса 40 фоизини эмлаш керак. Бунинг учун ҳозир ва кейинги ойда 100 миллион, сентябргача эса 250 миллион доза вакцина зарур бўлади.
«Биз сизнинг вакциналар билан таъминлаш бўйича таклифларингизни мамнуният билан қабул қиламиз. Раҳмат. Aммо бизга вакцина кўпроқ керак ва биз унга муҳтожмиз», — деди Тедрос. Унинг таъкидлашича, вакциналар идеал равишда CОВAХ ташаббуси билан тарқатилиши лозим. Тедроснинг сўзларига кўра, технологияни камбағал мамлакатларга ўтказиш ва интеллектуал мулк ҳуқуқидан воз кечиш орқали вакцина ишлаб чиқаришни кенгайтириш керак.
ЖССТ раҳбари дунёни келажакдаги пандемиялардан қутқариш учун мавжуд инқироздан сабоқ олишга чақирди.
ЖССТ раҳбари бундай пандемияга тайёргарликни ошириш ва янги патоген манбаларини аниқлашда ҳамкорликни кучайтириш учун «халқаро шартнома — шартнома ёки конвенция» тузишни таклиф қилди.