Расмий маълумотларга кўра, фуқаролар қуйидаги мамлакатлардан олиб келинган:
- Саудия Арабистонидан – 21 017 нафар;
- Бирлашган Араб Амирликларидан – 3 555 нафар;
- Эрондан – 47 нафар;
- Қатардан – 394 нафар;
- Баҳрайндан – 27 нафар;
- Ўмондан – 7 нафар.
Қайд этилишича, ватандошларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича чора-тадбирлар тизимли ва босқичма-босқич тарзда амалга оширилмоқда.
Ҳозирги вақтда эвакуация жараёнлари асосан фуқаролик авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлган мамлакатлар орқали ташкил этилмоқда.