Ўзбекистон Республикасининг «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунининг 16, 17 ва 28-моддалари ҳамда «Экологик назорат тўғрисида»ги қонунининг 11-моддаси талабларининг ижросини таъминлаш мақсадида, яъни фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик хавфсизлигини таъминлашга йўналтирилган вазифаларни бажариш устидан давлат назоратини олиб борувчи махсус ваколатга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Жумладан, фойдаланишда бўлган автотранспорт воситаларининг экологик ҳолати юзасидан давлат экологик назоратини олиб бориш йўналишида мамлакатимиз миқёсида «Тоза ҳаво» ойлигининг ўтказилиши бўйича 2019 йил 19 мартда Давлат экология қўмитасининг 03-02/2-1454-сон ва Ички ишлар вазирлиги томонидан 24/3-7406-сон билан тасдиқланган қўшма кўрсатмага асосан, республика миқёсида «Тоза ҳаво» ойлигининг 1-босқичи жорий йилнинг 10 апрелдан 10 майига қадар 2-босқичи жорий йилнинг 10 августдан 10 сентябрига қадар ўтказилишини таъминлаш мақсадида қўмитанинг барча ҳудудий бўлинмаларига тегишли топшириқлар юборилиши таъминланди.
Ҳудудий бўлинмалардан олинган ҳисоботларнинг сарҳисобига кўра, «Тоза ҳаво» ойлигининг I ва II босқичи давомида жами 270344 та автотранспорт воситалари ишлатилган газларининг ифлослантирувчи моддалари миқдорига ўлчаш асбоблари ёрдамида экологик назоратдан ўтказилиши таъминланган.
Автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига зарарли моддалар чиқарилишини камайтириш мақсадида мамлакатимиз миқёсида 2021 йилнинг 10 апрелидан 10 майига қадар «Тоза ҳаво» ойлигининг I-босқичида
текширилган автотранспорт воситалари сони-125 448 та,
токциклик даражаси ва тутун миқдорининг ошиши -4846 та,
белгиланган меъёрларга келтириш учун вақтинча тўхтатилган автотранспортлар сони-1431 та,
токциклик даражаси ва тутун миқдори ошиши кузатилган автотранспорт воситалари - 4%,
белгиланган жарималар, ҳайдовчи сони -1215 тани ташкил қилади.
«Тоза ҳаво» ойлигининг II –босқичида:
текширилган автотранспорт воситалари сони-144 896 та,
токциклик даражаси ва тутун миқдорининг ошиши -4267 та,
белгиланган меъёрларга келтириш учун вақтинча тўхтатилган автотранспортлар сони-1613 та,
Токциклик даражаси ва тутун миқдори ошиши кузатилган автотранспорт воситалари - 3%,
белгиланган жарималар, ҳайдовчи сони -834 тани ташкил қилади.
«Тоза ҳаво» ойлигининг иккинчи босқичи Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 10 сентябридан 10 октябрга қадар ўтказилади.
А.КАЛИМБEТОВ,
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи