Шу муносабат билан, Яшнобод тумани “Маҳтумқули” кўчасидаги 14 та кўп қаватли уйларнинг 588 таси ва “Авиасозлар” мавзедаги кўп қаватли 60 та аҳоли хонадони ҳамда "МАКРО" супермаркети соат 10:00 дан 18:00 га қадар табиий газ таъминотидан вақтинча узилади, дейилади “Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ хабарномасида.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Тошкент шаҳар” МЧЖ таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳолимиз ва газ истеъмолчиларидан узр сўрайди.