Бунга мисол — Германиянинг Edeka Kohler супермаркетига Ўзбекистондан қовун етказиб берилишининг бошланишидир.
2021 йил 16 июлда Лар шаҳрининг Edeka марказига тўғридан-тўғри Ўзбекистондан барра узилган қовунлар келиб тушди. «Торпеда» ёки «Мирзачўл» қовуни ўзининг ҳажми ва ўзгача таъми билан машҳур, деб ёзади Edeka Kohler ўзининг Facebookдаги саҳифасида.
Супермаркетдагилар «ўз пештахталарида ушбу ноёб товарнинг борлигидан хурсанд». Бу қовунлар Ўзбекистондан анча олисда ҳам танилган. Улар асосан Россия ва Шарқий Европада қадрланади. Бу навдаги қовунлар ўзининг оппоқ ранги, лахмлиги ва намга тўйинганлиги, нозик таъми ва бебаҳо ҳиди билан ажралиб туради деб таърифлайди AgroExpoUzbekistan.
Ўзбекистон қовунлари билан тўлдирилган биринчи юк автоулови Лардаги Arena савдо марказига келиб тўхтади. Савдо марказига Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси, шунингдек бошқа сиёсий ва ишбилармон доирадаги меҳмонлар ҳам ташриф буюрган.
Қовунларнинг илк бор етказилиши — бу Ўзбекистондан келтирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импорти ва ҳамкорликнинг кенгайиши учун белги бўлиб хизмат қилади, деб ёзади EastFruit