Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Департаментнинг Денов тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Қ.Д. қўлга олинган. Муқаддам судланган ушбу шахс 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, гўёки вилоят ЙҲХБда ишловчи танишлари орқали «В.,С.» тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб бериши эвазига жами 17,3 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.