25 декабрга қадар давом этадиган кўргазмалар “Um el-Fahem Art Gallery” санъат галереяси кўмагида ташкил этилди.
"Дунё" АА мухбирининг қайд этишича, ўзбек миниатюра санъати асарлари Исроил жамоатчилиги, ижодий ва ишбилармон доиралари, шунингдек, мазкур давлатда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари орасида катта қизиқишга сабаб бўлмоқда.
Кўргазма меҳмонлари ўзбек миниатюра санъати асарлари муаллифи билан мулоқот қилиш имконига эга бўлди, шунингдек, Бухоро миниатюра ва ҳаттотлик мактабининг қадимий анъаналари, замонавий Ўзбекистон ҳудудида ислом маданиятининг ривожланиш босқичлари билан яқиндан танишди.
Ўзбек рассоми ижоди ва унинг ишлари Қуддусдаги Ислом санъати музейи директори Гилад Ливиан ва исроиллик мутахассисларга тақдим этилди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Исроил ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланадиган 2022 йилда қатор қўшма маданий тадбирлар, жумладан, Ислом санъати музейида Давлат Тошевнинг шахсий кўргазмасини ташкил этиш режалаштирилмоқда.